...................................................................................................................................................................................................
2014 йил 20 март куни Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин”
номли байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирида фахрий меҳмонлар коллеж раҳбарияти,
ота-оналар иштирок этишди. “Эстрада актёрлик санъати” бўлими 2-“Г” гуруҳи
ўқувчилари ўз байрам чиқишлари билан иштирок этишди. “Эстрада хонандалиги”,
“Цирк санъати”, “Замонавий рақс” бўлимларининг ўқитувчи ва ўқувчилари байрам табриги билан барчани хушнуд этишди.
2014 йил 25 март куни “Эстрада актёрлик санъати” бўлими 1-“Д” гуруҳи ўқувчилари
“Наврўз” байрами муносабати билан “Сурхонда Наврўз!” номли маънавий-мусиқий
тадбир ўтказишди.Тадбирда Ўзбек Давлат Циркининг ижрочи директори С.С.Қурбонов иштирок этди.
Ўқувчи ёшлар миллийлигимиз ва анъаналаримизга содиқлик руҳиятини саҳна асарлари орқали намойиш этишди.
2014 йил 26 март куни битирувчиларни таълимнинг кейинги босқичида ўқишларини
таъминлаш мақсадида Гупкина номидаги Россия Давлат нефть ва газ
Университетининг Ўзбекистондаги филиали ҳамкорлигида “Наврўз” умумхалқ байрами
муносабати билан “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!” мавзусида маънавий-маърифий
тадбирини ўтказишди.
..................................................................................................................................................................................................