TEXNIKUM HAGIDA

...................................................................................................................................................................................................
 
 

1933 йилда Тошкент Давлат циркининг билим юртини

барпо этилишида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист,

Давлат мукофотларининг совриндори

Карим Зариповнинг ўрни беқиёсдир.

У билим юртининг ташкилотчиси бўлибгина қолмай, раҳбарлик ҳам қилган.

Кўплаб шогирдларни тайёрлаган.

Улар ҳозирда нафақат Ўзбекистон халқини,

балки бутун дунёни ўз санъатлари билан лол қолдирмоқда.

1937 йилда барпо этилган ҳозирги коллежнинг биноси олдинига 250 кишига

мўлжалланган тунги мактаб бўлган. 1976 – 1978 йилларда бино Ўзбекистон хореография билим

юртига тегишли бўлган. 1978 йилдан “Ўзбекэстрада” раҳбарлигида вокал артистлари,

ижрочилик ва бадиий сўз йўналишларини тайёрлаш студиялари яратилган.

1978 йил Республика эстрада-цирк санъати студияси ташкил этилган ва унга

Ўзбекистон халқ артисти Ҳаким Зарипов,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Холида Зарипова,

Ўзбекистон халқ артисти Обиджон Тошкенбоев ва Ўзбекистонда хизмат

кўрсатган артист Эркин Ташкентбоевлар

студиянинг ташкилотчилари сифатида дунёга цирк санъатининг ёш,

иқтидорли ва ноёб талантли авлодларини танита бошлашди.

Цирк санъатининг янги номлари ва

янги авлодлари элга машҳур бўла бошлашди.

1980 йилдан Эстрада санъати студияси мақомига эга бўлиб, “Эстрада рақси” бўлими ҳам очилди.

1980 йилдан “Цирк санъати” бўлими очилди.

1986 йилдан Республика эстрада цирк студияси мақомига эга бўлди.

1996 йилдан Тошкент эстрада цирк коллежида

ўзбек циркининг усталари ва шу санъатнинг

катта авлодлари ўзбек цирк санъатининг унутилмас

анъаналарни ёш авлодга ўргатган ҳолда ёшларга сабоқ бериб келишмоқда.

1996 дан Республика эстрада цирк студиясидан,

Эстрада цирк коллежи деб юритилди

ва 3 йиллик ўқув масканига айлантирилди.

2011 йилдан Эстрада цирк коллежидан,Республика эстрада-цирк коллежи

мақомига эга бўлиб, ҳозирги кунда 500 га яқин ўқувчилар ўқиб

келмоқда ва 200дан ортиқ ўз касбининг усталари,

ўқитувчи-педагогларлар ёш авлодга таълим-тарбия бериб келишмоқда.

Коллеж ўқувчилари республика, шаҳар ва туман миқёсида

ўтказиладиган турли тадбирлар, кўрик-танловларда фаол иштирок этиш билан бирга,

фахрли ўринларни ҳам эгаллашмоқда ва коллеж нуфузи,

обрўсини кундан-кунга оширишга хизмат қилишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 26-майдаги

“Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш

чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6000-сон

Фармонига асосан Республика ихтисослаштирилган эстрада ва цирк мактабига

Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк колежи мақоми берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

“Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада

такомиллаштириш ва халкаро таълим дастурларини жорий қилиш

чора-тадбирлари туғрисида”2024-йил 16-октябрдаги ПФ-158-сон Фармони асосан

Карим Зарипов номидаги республика эстрада ва цирк коллежи

Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк техникумига мақоми берилди

 

...................................................................................................................................................................................................
 

Copyright (c) 2015