БИЗНИНГ ЮТУҚЛАРИМИЗ

...................................................................................................................................................................................................
 
 

“Йилнинг энг яхши саҳна асари”

2015 йил Маданият ва санъат коллежлари ўртасида бўлиб ўтган “Йилнинг энг яхши

саҳна асари” Республика кўрик-танловида Республика Эстрада-цирк

коллежининг 3 “Д” курс ўқувчилари “Тўйми ё аза” спектакли билан фахрли III ўринни қўлга киритишди.

2015 йил 25-26 апрель кунлари

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

ташаббуси билан ўтказилган “Актёр ижодида рақс” фестивалида “Эстрада актёрлик санъати”

бўлимининг “Эстрада” гуруҳи ўқувчилари иштирок этишди ҳамда якуний босқичда олий ўринни қўлга киритишди.

2015 йил

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан ўқувчи ёшлар

ўртасида санъатнинг турларига бўлган қизиқишларини орттириш мақсадида ташкил этилган

“Ёшлик завқи” кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик танловда “Замонавий рақс”, “Эстрада актёрлик санъати” бўлимларининг “Рақс”,

“Эстрада” ва “РЭЦК” гуруҳлари иштирок этишди ва Ўзбекистон Республикаси

Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Диплом ва қимматли совғалари билан тақдирланишди.

2015 йил 14-15 апрель кунлари

“Ёшлар маркази” ташаббуси билан “Куйла ёшлигим” номли

эстрада хонандаларининг кўрик-танлов фестивали бўлиб ўтди.

Фестивалда “Эстрада хонандалиги” бўлимидан 15 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок

этишди ва улардан Худайбердиев Бегзод и Аманова Айнуралар ғолиб деб топилди.

2013 йил

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари тасарруфидаги

ЎМКҲТ муассаслари тизимидаги ўқув юрти ўқувчиларининг Республика Ёш ижрочилар

кўрик-танловида “Эстрада созандалиги” бўлими ўқувчилари Конов Семён гитара

йўналишида ва Просвирнов Андрей бас-гитара йўналишида 1-ўринни қўлга киритишди

ва Ўзбекистон Давлат Консерваториясига имтиёзли ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлишди.

2013 йил

“Замонавий рақс” бўлимининг ўқувчилари Шафиков Ринат, Лутфиев Азиз

ва Хазгериев Эриклар Қозоғистон Республикасида ўтказилган халқаро спорт рақси

танловида турли йўналишларда олий ва биринчи ўринларга эга бўлиб қайтишди ва

Хореография олий мактабида имтиёзли асосда ўқишни давом эттиришдек бахтга мушарраф бўлишди.

2009 йил

Қарши шаҳридаги Республика ёш ижрочилар конкурсида Игликова Екатерина 1-ўринни қўлга киритди.

Лепшоков Артур 2- ўрин, Таджиев Фахриддин 3-ўринларни эгаллашди.

15.06. 2008 йил

Республика Эстрада-цирк коллежи ўқитувчиси Султонов Султон Москва шаҳрида бўлиб ўтган

Жаҳон фестивалида 1-ўринни эгаллади.

28.10.2008

Ўзбек амазонкалари Хитойнинг Нанжны шаҳрида циркнинг очилиш

маросимида иштирок этиб, “ГИННЕС” нинг рекордлар китобига киритилди.

20.04.2008

Қозоғистон Республикаси чемпионатида “Баҳор тангоси - 2008” Спорт рақслари

бўйича 7-Халқаро турнирда Султонов Султон 4-ўринни қўлга киритди.

 

...................................................................................................................................................................................................

Copyright (c) 2015