...................................................................................................................................................................................................
2013 йил 28 ноябрь куни коллежда Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси
қабул қилинганлигининг 21 йиллиги ва Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни
муносабати билан “Меҳр мурувватни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак” шиори остида
Хайрия акцияси ўтказилди. Коллежнинг барча ўқитувчи ва ўқувчилари аксияда
фаол иштирок этишди. Унда “Хайрия қутиси” ташкил этиди ва 111,900 сўм маблағ жамланди.
Коллеж “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти ва Камолот” ЁИҲ Яккасарой тумани кенгаши
ҳамкорлигида Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 1-Меҳрибонлик уйида
байрам тадбир ўтказилди. Коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан жамланган
маблағдан тарбияланувчиларига ўқув қуроллари сотиб олинди ва тақдим этилди.
“Цирк санъати” бўлими ўқувчилари цирк номерлари билан меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини хушнуд этишди.
..................................................................................................................................................................................................