...................................................................................................................................................................................................
Дунёда миллат ва давлат сифатида саналадиган халқларнинг тилларига
Давлат тили мақоми берилиши нафақат халқнинг балки миллатнинг ғурур ва ифтихори саналади.
1989 йил 21 октябрь куни шундан ифтихор ва ғурурга Ўзбек тили ҳам мушарраф бўлди.
Ўзбек тилига “Давлат тили мақоми” берилган кунга 24 йил тўлиши муносабати билан
2013 йил 22 октябрь куни “Тил миллатнинг кўзгуси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, севимли шоирамиз Ҳалима Худойбердиева,
шоира Ойгул Суюндуқова, шоир Абдунаби Бойқўзиевлар иштирок этишди.
Ўзбек халқининг тарихи, маданияти ва санъати неча минг йилларга бориб
тақалиши ва шу нуқтаи назардан тилимизнинг ҳам бетакрор оҳанглари
“Эстрада актёрлик санъати” бўлими 2-“Г” гуруҳи ўқувчилари тайёрлаган
адабий-бадиий композицияда яна бир бор намоён бўлди.
Ташриф буюрган меҳмонлар ўзларининг ижод намуналарида ўқувчи-ёшларга тақдим этишди.
..................................................................................................................................................................................................