...................................................................................................................................................................................................
Ўзбек цирк санъатининг асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти,
Меҳнат қаҳрамони Карим Зарипов хотирасига бағишлаб, ,
2013 йил 28 сентябрь куни соат 18-00да “Ўзбек Давлат Цирки” биносида,
“Карим Зарипов ва Зариповлар сулоласи” номли хотира кечаси бўлиб ўтди. ,
Хотира кечасида дипломатик корпус вакиллари, турли ташкилотлардан ,
меҳмонлар, коллежнинг устоз-мураббийлар, ўқувчи-ёшлари ва уларнинг,
ота-оналар ташриф буюрди. Концерт дастурида “Ўзбекнаво” эстрада ,
ижодий бирлашмаси хонандалари Ўзбекистон халқ артисти Муножот , Йўлчиева,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз,
хонанда Тоир Зоиров ва “Сато” гуруҳи ўзларининг хушнаво оҳанглари билан ,
иштирок этишди. Қизиқчи ва актёр Валижон Шамшиев ўз чиқишлари,
орқали кеча иштирокчиларига яхши кайфият улашди. Ўзбек Давлат ,
Циркининг артистлари ва Республика Эстрада цирк коллежи собиқ ,
битирувчилари, ўқитувчи ҳамда ўқувчилари ҳам ўз чиқишлари билан ,
йиғилганларга яхши кайфият тақдим этишди.

..................................................................................................................................................................................................