TEXNIKUM KUNLARI

...................................................................................................................................................................................................
 

...................................................................................................................................................................................................

29.03.2013

Баҳор мавсумининг биринчи ойи одатдагидек ёрқин тадбирларга бой бўлди.

2013 йил 29 март куни Республика эстрада - цирк коллежининг фаоллар залида

“Балли қизлар” кўрик танловининг 5-босқичи бўлиб ўтди.

РЭЦК директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Дўстлик” ордени нишондори Зарипова Карима Фахриддиновна раҳбарлигида

тузилган ҳакамлар ҳайъати аъзолари: цирк ва эстрада булими кафедра мудири О.Тошкентбаева,

маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари М.Холмурадова, «Ораста қизлар» тўгараги раҳбари, ҳамширамиз М.Бейсенова.

Тадбирга мехмонлар Яккасарой тумани фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлими бошлиғи Камолова Шахноза Хожиакбаровна

ва Республика репродуктив саломатлик маркази ходими, гинеколог Шарипова Гулнора Закиржановналар ташриф буюришди.

Бу сафар танловда коллежнинг эстрада-актёрлик санъати ва эстрада хонандалиги бўлимлари иккинчи курс ўқувчилари ўзаро куч синашди.

Кўрик-танлов одатдагидек 5 шартни ўз ичига олди:

“Саломлашиш – таништирув”, савол-жавоб, “Саришта қиз – эпчил қиз”,

“Уйга вазифа” – шеър, рақс ва қўшиқдан ташкил топган мини композиция намойиши, ва “Меҳмон кутиш – паззанда қизлар”.

Қизиқарли ва муросасиз ўтган кураш натижасида қуйидаги ғолиблар аниқланди.

Танлов тарихида илк бор биринчи ўринни иккита иштирокчи – эстрада-актёрлик санъати бўлими

2-“Д” гуруҳ ўқувчиси Жалилова Камолахон ва эстрада хонандалиги бўлими 2-“Г” гуруҳ ўкувчиси Алимжонова Хушрўя эгаллади.

Иккинчи ўрин эстрада-актёрлик санъати бўлими 2-“Г” гуруҳ ўкувчиси Юсупова Барнога насиб этди.

“Ораста қиз” номинациясида ғолибликни эстрада-актёрлик санъати бўлими 2-“Г” гуруҳ ўкувчиси Жураева Зарахон қулга киритди.

Кўрик-танлов барча тадбир иштирокчиларига ҳар доимгидек кўтаринки кайфият бахш этди


..................................................................................................................................................................................................

Copyright © 2015