...................................................................................................................................................................................................
20 март куни Республика эстрада-цирк коллежининг актёрлик,
хонандалик, чолғу ва хореография бўлимларининг биринчи ва иккинчи курс ўқувчилари
барчани Навруз байрами билан табриклашди.
Навруз сузи форс тилидан “янги кун” деб таржима қилиниб,
янгиланиш ва фаровонлик маъносини англатади.
Байрам дастурини доирачиларнинг қизғин чиқиши очиб берди.
Сўнгра баҳор фаслини келганини эслатган ҳолда,
қизларнинг “Баҳор вальси” номли нозик ва мулойим рақси давом эттирди.
Тадбирда янги йилнинг кириб келишига бағишланган турли саҳна чиқишлар,
ўйин ва ҳазиллар, хамда қўшиқлар ижро этилди.
Байрамона кайфият хеч кимни бефарқ қолдирмади.
Коллеж раҳбариятидан тортиб ўқитувчи ва уқувчиларигача рақса тушишди
..................................................................................................................................................................................................