...................................................................................................................................................................................................
16-17 март кунлари юртимиз пойтахти ва барча худудларида Наврўз айёмига бағишланган умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.
Жамиятимизда ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, беғараз ёрдам,
меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, аҳоли турар-жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришни мақсад қилган мазкур тадбир
Республика эстрада-цирк коллежида ҳам бўлиб ўтди.
Ҳашарга коллеж ўқувчи ва ўқитувчилари жалб этилиб, улар ёрдамида РЭЦКнинг асосий ҳамда атроф ҳудудини обод этиш, ариқларни тозалаш ишлари амалга оширилди.
Хайрли ишга ҳатто об-ҳавонинг инжиқлиги ҳам тўсқинлик қила олмади.
Қисқа қилиб айтганда, хайрия ҳашари коллежда уюшқоқлик ва кўтаринки руҳда ўтди.
Анъананага биноан, умумхалқ ҳашаридан тўпланган маблағлар кам таъминланган, куп болали оилалар,
ногиронларга ёрдам беришга ҳамда оналик ва болаликни ҳимоя қилишга йўналтирилади.
..................................................................................................................................................................................................