КЎРГАЗМАНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ
2016 йил 18 март куни Ўзбекистон Бадиий Академияси кўргазмалар залида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муборакхон Зарипова таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан соат 11-00да “Умримни санъатга бағишлаганман” номли кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда коллежимиз ўқувчилари ўз чиқишлари билан иштирок этишди. Кўргазмага турли ташкилот ва муассасалардан меҳмонлар ташриф буюришди.
br >