2015 йил 26-27 май кунлари Республика Эстрада-цирк коллежида Германия
давлатининг цирк артистлари маҳорат дарсларини ўташди.
Меҳмонлар тантанали равишда кутиб олинди ва
ўзбек цирки асосчилари фото суратлари
жамланган кичик музейда уларга буюк ўзбек цирк юлдузлари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди. Ундан сўнг, ўқувчиларимиз томонидан
тайёрланган концерт дастури меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди.
Концертдан кейин эса, немис цирк артистлари ўзларининг маҳорат дарсини
Бошлаб юборишди. 2 кун давом этган ушбу маҳорат дарси ўқувчилар ёдида
муҳрланиб қолди десак, муболаға бўлмайди.