...................................................................................................................................................................................................
9 ноябрда 2012 ийлда Республика эстрада-цирк коллежи катта залида
цирк ва эстрада актёрлик бўлимлари ўртасида Қувноклар ва Зукколар кўрик танловнинг «Коллеж кубоги - 2012» фестивали бўлиб ўтди.
Кўрик танловнинг барча босқичларини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича умумий раҳбарлик қилиш
Республика Эстрада - цирк коллежи раҳбарияти ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташкилоти томонидан амалга оширилди.
Фестивалнинг мақсади ёшларни эзгу ишлар йўлида бирлаштириш, улар ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларини кучайтириш
интеллектуал салоҳиятини ошириш, касбга бўлган муҳаббатини янада кучайтириш ҳамда ҳаракатнинг мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш эди.
Фестивалда “ИДЕАЛ”, “ЭСТРАДА” ва “УДДАБУРОНЛАР” жамоалари қатнашдилар.
Улар ўзларининг маҳоратини , мустақил ишлаш кўникмаларини шакллантиришди, маънавий баркамоллиги
спортга бўлган меҳрини, ҳазиллар, саҳна кўринишлари ва дубляж маҳоратларини намойиш этишди.
Фестиваль кўрик танловнинг ниҳоясида ҳакамлар ҳайяти ва томошабинлар бир овоздан 1 даражали ДИПЛОМ
ва КУБОК, ҳамда совғалар билан “ЭСТРАДА” жамоасини тақдирладилар
2 даражали ДИПЛОМ ва совғалар билан “ИДЕАЛ” жамоасини
ва 3 даражали ДИПЛОМ ва совғалар билан “УДДАБУРОНЛАР” жамоасини тақдирладилар.
Алоҳида “Энг фидойи ва қувноқ томошабинлар” номинацияси билан “ИДЕАЛ” жамоасининг мухлислари тақдирланди.
..................................................................................................................................................................................................