...................................................................................................................................................................................................
2014 йил 10 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тақдим этилган жадвал асосида
вояга етмаганлар ўртасида тартиббузарлик, жиноятчилик ва гиёҳвандликни
олдини олиш мақсадида “Жиноят кодексининг 155-1- (тайёрланаётган ва содир этилган террорчилик ҳаракатлари тўғрисида маълумотлар ва фактларни хабар қилмаслик)
ва 155-2- ( террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш) моддаларининг моҳияти”
мавзусида маънавий-ҳуқуқий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Яккасарой тумани ИИБ ТБ бошлиғи
Зафар Ходжихонов ва ИИБ ҲООБ инспектори Жаҳонгир Мухторовлар иштирок этишди.
Шу билан бирга “Наркотик моддаларнинг истеъмоли ва унинг аянчли оқибати” мавзусида давра суҳбати олиб борилди.
Вояга етмаганлар қамоқхонасидан тайёрланган “Панжара ортидан” номли ҳужжатли фильм
намойиш этилди ва муҳокама ўтказилди.
..................................................................................................................................................................................................