Оркага   1 | 2 | 3 | 4 | 5

Цирк юлдузлари
...................................................................................................................................................................................................
 

Акрам Юсупов

1905 йил 1 май Фарғона вилояти Қува қишлоғида туғилган.

8 ёшидан тоғаси Хотам Мадалиевнинг кўчма дорбоз ўқувчиси бўлган.

1929 йилдан циркда вольтижёр, турнист, чавандоз бўлиб ишлаган, Тошкентбоевлар жамоасида қизиқчи- дорбоз бўлиб қатнашган.

1951 - 1959 йилларда Москвадаги Ўзбек адабиёти ва санъати декадаси қатнашчиси.

1953 йилдан мустақил қизиқчи бўлиб иштирок этган.

1958 йили "Фахрий белги" ордени ва медаллар билан тақдирланган.

1953 - 1963 йилларда "Етти қизиқчилар" гуруҳида масхарабоз бўлиб ишлаган.

1960 йили "Ғаройиб кристалл" пантомимасида бош ролни ижро этган.

1961 йил "Ўзбкистон ҳалқ артисти" номига сазовор бўлган.

Акром Юсупов гапга чечан, қувноқ, ҳаётсевар Хўжа Навриддинни замонавий талқинда кашф этди ва ўзининг реприза ва экспромларини тақдим этган.

1970 йил "Тошкент саҳнада цирк" бадиий таркибидаги жамоа билан қатнашган.

1995 йил Андижон вилоятининг Мархамат шахридаги кўчаларидан бирига Акром Юсупов номи берилган.

1975 йил 26 ноябрда вафот этган, Тошкентнинг "Минор" қабристонида дафн этилган.     

 

...................................................................................................................................................................................................
 
:: ФОТО ГАЛЕРЕЯ :: ВИДЕО ГАЛЕРЕЯ ::

...................................................................................................................................................................................................
 

Ходжаева Лола Мухамедовна
(
Иққинчи авлод - Мухамед Ходжаевнинг қизи)

1923 йил 18 сентябрда Самарқанд шахрида цирк артистлари оиласида туғилган.

1931 йилдан "Отдаги Вольтаж", "Чавандоз" номерларида, жамоавий акробатик кўришларда қатнашган.

1934 йил "Ўзбекистон халқ артисти" М. Хўжаева раҳбарлигида "От устидаги Гротеск" кўринишини ишлаб топган.

1942 йилдан Ўзбек цирк жамоасида янгиланган номери билан қатнашган, рақс гуруҳининг балет аъзоси бўлган.

1950 йилда "Ўзбекистон халқ артисти" номига сазовор бўлган.

1951 йилда "Иккиламчи Гротеск" номерини миллийлик йўналишда безаб укаси Ловар Хўжаев билан ижро этган. Айрим трюкларни бир-бирига қарама-қарши келган ҳолда иккита отлар билан бажарилган, тўсиқ орасидан бир хил сакраш шулар жумласидан. Бошқа қийин трюклар орасида – "Саноқ билан сакраш": Ловар Хўжаев гуртани ушлаган холда чаққон харакат билан эн бўйлаб ўз танасини отдан олиб ўтарди, Лола Хўжаева эса шу вақтни ўзида (бир темпда) уни устидан сакраб ўтарди.

1951-53 йилларда Ўзбекистон цирк жамоасига бадиий раҳбар бўлган.

1951-1959 йилларда Москвадаги Ўзбек адабиёти ва санъати декадаси қатнашчиси.

1960 йили номерига ўғли С.М.Беҳбуди киритилган.

1972 йилдан буён ит ўргатувчи бўлиб ишлаб келмоқда.

 

...................................................................................................................................................................................................
 
:: ФОТО ГАЛЕРЕЯ :: ВИДЕО ГАЛЕРЕЯ ::

...................................................................................................................................................................................................
 

Ходжаев Мухамед

(лақаби Чокан - Чаққон)

Ўзбекистон халқ артисти

Расмда (Чокан, Карим Зарипов)

1886 йил Қўқон шаҳрида туғилган.

8 ёшидан Барадбаевнинг кўчма цирки ўқувчиси, кейинчалик кўп чиқишларда қатнашган, акробат, турник ва трапеция гимнасти, М. Қундузов билан дуэтда "Рыжий" бўлиб қатнашган (ўзбек тилида).

1910 - 1930 йилларда Рахмонов ва Ю.А.Юпатовларнинг циркида шу номер билан қатнашган.

1931 йил "Озодликдаги от" номерини яратган.

1934 йили қизи Лола Хўжаевага "Гротеск чавандоз қиз" якка ижровий номерини яратган.

1939 йил "Ўзбекистон халқ артисти" номига сазовор бўлган.

1942 йилдан Ўзбекистон цирк жамоасида қатнашган.

1951 - 1959 йилларда Москвадаги Ўзбек адабиёти ва санъати декадаси қатнашчиси.

1971 йил 28 февралда Тошкентда дафн этилган.
 

...................................................................................................................................................................................................
 

Ловар Xоджаев

ққинчи авлод Мухамед Ходжаевнинг уғли)


1932 йил 5 июнда цирк артистлари оиласида туғилган.

1941 - 1951 йилларда гуруҳли акробат номерларида қатнашган.

1951 йилдан синглиси билан миллий усулда безалган "Иккиламчи Гротеск" номерида ишлаган. Айрим трюклар иккита отда бир-бирига келган ҳолда бажарилган.

1951 - 1959 йилларда Москвадаги Ўзбек адабиёти ва санъати декадаси қатнашчиси.

1964 йили Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган аритисти номига сазовор бўлган.

1975 - 1992 йилларда ўғли А.Хўжаев билан "Иккиламчи Гротеск" номери билан ишлаган.

 

...................................................................................................................................................................................................
 
:: ВИДЕО ГАЛЕРЕЯ ::

...................................................................................................................................................................................................
 

Бегбуди Сарват (Вячеслав) Мидхатович
(Учинчиси авлод - Лола Xоджаеванинг уғли)

1945 йил 5 июнда цирк артистлари оиласида туғилган.

1958 йилдан циркда ўз касбининг мохир устаси (онаси ва тоғаси Лола ва Ловар Хўжаевлар билан триода отчопар).

1962 йил от устида жонглёр, Ольховикова мактаби давомчиси.

1964 йил Союзаро цирк санъати конкурси лауреати.

1972 йил Тожикистонда ҳизмат кўрсатган артист номига сазовор бўлган.

1975-1982 йилларда Дуров атракционида хайвон ўргатувчи мактабини ўтиб, филлар билан иштирок этишни бошлаган. Филлар билан номер жонли ва қувноқ суҳбат тарзида (тўрт оёқли партнёрлар билан) олиб борилади.

1977 йил Союзаро цирк санъати конкурси лауреати.

1978 йили Ўзбек цирки тарихида биринчи марта африка филларини ўргатган, хинд филларини ва шимпанзе маймуни билан.

1989 йил "РСФСР халқ артисти" номига сазовор бўлган.

1980 йили Беҳбудийнинг филлар гуруҳига жирафа ва носороглар киритилган.

1987 йилдан "Тигр-чавандозлар" ва "Оқ тигрлар" (7 та альбинослар) атракциони билан қатнашган. Йиртқич табиатига хос бўлмаган ишларни намойиш этади: 1 та тигр орқа оёқларида турган ҳолда тўсиқ устидан сакрайди, сўнг шу вақтда икки ётган тигрлар устидан сакраб манеж бўйлаб айланиб югуриб чиқади, ётган тигр устига келиб ўтиради худди стулга ўтиргандай. Якунда тигрлар  айланаётган шарлар устида мувозанатини тутишади. Беҳбудийнинг режиссёрлик ишларидан: арча намойишлари, хайвонлар билан номерлар,- "Африка филлари", "Оқ тигрлар", "Тигрлар-отдаги чавандозлар", "Шимпанзе ва Чубар отлари".

1992 йил Монте-Карло ҳалқаро фестивалида айнан (тигрларни ўргатганлиги учун) "Пресса соврини"га эга бўлган.

 

...................................................................................................................................................................................................
 
:: ФОТО ГАЛЕРЕЯ :: ВИДЕО ГАЛЕРЕЯ ::

...................................................................................................................................................................................................
 

Юсупов Махмуд Акрамович

Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган аритист

1930 йил 12 ноябр  Тошкентда туғилган.

1951 йилда Ўзбек цирк жамоасининг, Тошкентбоевлар жамоаси дорбози, "Акробат - эксцентриклар" жамоа номери раҳбари.

1951 - 1959 йилларда Москвадаги Ўзбек адабиёти ва санъати декадаси қатнашчиси.

1964 йил Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган аритисти номига сазовор бўлган.

2005 йил вафот этган, Москвада дафн этилган.

 

...................................................................................................................................................................................................
 
:: ФОТО ГАЛЕРЕЯ :: ВИДЕО ГАЛЕРЕЯ ::

...................................................................................................................................................................................................
 
Георгий Заставников

"Ўзбекистон халқ артисти"

1898 йил 13 декабрда туғилган.

Цирк артистлари Сорокинларни ўғли (отаси Заставников томонидан боқиб олинган).

Ўзбек цирк жамоасида қизиқчи бўлиб ишлаган.

Биринчи ўз касбининг сирларини оиласида олган, сўнг Г.Якубовский раҳбарлигида Ҳайцев циркида 7 ёшдан трапецияда гимнаст ва эквилибрист бўлиб қатнашган..

1910-1926 йилларда акаси В.И.Заставников билан ишлаган. "Иккиламчи баланс трапецияда-Дахшат кўприк", стол устидаги фазовий акробатлар (лақаб "Шох-Мот") сифатида таниқли бўлишган.

1913 йилдан масхарабоз-нақоротчилар, мусиқали эксцентриклар, буфф-масхарозчилари (Г.Иванович-малла масхарабоз) бўлиб ишлаган. Акасининг вафотидан сўнг П. Коровин билан акробатик номерлар ижро этган.

30-йиллар бошида ўргатилган кучуклар билан масхарабоз бўлиб,  1949 йилгача хотини К.А.Заставникова билан қатнашган.

1959 йил Москвадаги Ўзбек адабиёти ва санъати декадаси қатнашчиси.

1964 йил "Ўзбекистон халқ артисти" номига сазовор бўлган.

1998 йил 13 февралда Тошкент шахрида вафот этган.

 

...................................................................................................................................................................................................
 
:: ФОТО ГАЛЕРЕЯ ::

...................................................................................................................................................................................................
 

Клавдия Алексеевна Заставникова

1909 йил 22 декабрда туғилган.

Турмуш ўрто
ғи И.Г.Заставников билан ўргатилган хайвонлар билан комедия, сатира ва пародия кўринишида номерлар қўйишган. Таниқлиларидан фашистларга қарши памфлет "4Г" (фашист бошлиқларига сатира: Гитлер, Геринг, Гиммлер) масхарабозчилик "Олов ёқувчилар" ва "Циганшина" пародияси. Заставников И.Г. бир вақтда ўзбек цирк жамоасида қизиқчи бўлиб ишлаган.

 

...................................................................................................................................................................................................
 
 

...................................................................................................................................................................................................
 

Мусин Хасан Галиевич

1914 йил 8 апрелда Тошкентда туғилган.

1925 йил Тошкент циркида Н.Аристарховнинг ўқувчиси, сўнг "Ўтиш зинасида эквелибр" номерида шериги бўлиб ишлаган. Кейинчалик Аристахов билан мусиқали эксцентриклар, перш билан эквилибр, кучли акробатика номерларида иштирок этган.

1932 йил Олма-Ота циркида Чарли – Чаплик ниқоб образида қизиқчи комики бўлиб қатнашган, кейинчалик бундан воз кечган. Катта комедия эгаси, сахнавий латофат, кўпгина цирк воситалари жозибадорлиги эгаси Мусинни комик – мим сифатида тан олишди. Мусинни юморига ёрқин ва юмшоқ характерлар мос. Унинг яратган образи кулгили уятчан одам, ўзининг кичкинагина ажралмас гармошкаси билан, кўпинча кичкина саргазаштларга тушадиган, лекин хар қандай вазиятдан чиқадиган. Мусин деярли анъанавий масхарабоз реквезитларидан фойдаланмаган, унинг реквизитлари стул, шляпа, концертино, хуштак. У ўзининг номерларида кўпинча ўртаосиёнинг масхарабоз ва қизиқчи усулларидан фойдаланган.

1941 йилда "Конзинкина саргузасти" комедиясида ювош, ёш қўшиқчи ролида суратга тушган.

1951 - 1959 йилларда Москвадаги Ўзбек адабиёти ва санъати декадаси қатнашчиси.

1982 йил 1 апрелда Тошкентда вафот этган. Дўмбиробод қабристонида дафн этилган.
 

...................................................................................................................................................................................................
 
:: ФОТО ГАЛЕРЕЯ ::

...................................................................................................................................................................................................
 

Кудрат Болтаев

1940 йил 16 июлда Тошкентда туғилган.

1958 йил "Ўзбекистон халқ артисти" М. Тошкентбоева билан "Акробатик этюд" номерида ўз меҳнат фаолиятини бошлаган.

1951 - 1959 йилларда Москвадаги Ўзбек адабиёти ва санъати декадаси қатнашчиси.

1960 йил "Ўзбекистон халқ артисти" Акром Юсупов билан масхарабозлик номер ишлаб топган, шу вақтни ўзида акробат эксцентрик Махмуд Юсупов билан ишлаган.

1964 йил Князев раҳбарлигида "Фазовий учиш" номерида ловитор бўлиб ишлаган.

1964 йил Г.М.Маркеевич шерикчилигида кучли акробат бўлиб ишлаган.

1965 йил Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган аритистА.Тошкентбоев раҳбарлигида "Партернқй учиш" номерида ловитор бўлиб ишлаган.

1967 йил Т.Подгаецкий раҳбарлигида "Камардаги гимнастлар" номерида иштирок этган.

1970 йил Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган аритист П.Баровиков билан масхарабозликда (шу жумладан Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган аритист Г.Заставник билан акробат эксцентрик бўлиб), Тошкентнинг "Саҳнада цирк" дирекциясида ишлаган.

2000 йилдан кўчма зоопарк раҳбари, ҳайвонлар ўргатувчиси.
 

...................................................................................................................................................................................................
 
:: ФОТО ГАЛЕРЕЯ :: ВИДЕО ГАЛЕРЕЯ ::

...................................................................................................................................................................................................
 

Боровиков Павел Александрович

Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган аритист

1914 йил таваллуд топган.

1942 йил Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган аритист номига сазовор бўлган.

1951 - 1959 йилларда Москвадаги Ўзбек адабиёти ва санъати декадаси қатнашчиси.

1967 - 1991 йилларда Тошкентнинг "Саҳнадаги цирк" дирекциясида масхарабоз бўлиб ишлаган.

1980 йил 1 марта Тошкнтда вафот этган, Дўмбиробод қабристонида дафн этилган.
 

...................................................................................................................................................................................................
 
 

...................................................................................................................................................................................................
 

Маркеевич Георгий Михайлович

1939 Йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

5 ёшида пончик ва чой текин берилгани учун спорт гимнастикасига борган.

1960 йил спорт акробатика устаси бўлган.

1962 йил кучли акробатика бўйича қуролли кучлар кумуш совриндори. Шериги Тихонов И.И. бўлган.

1961 йил Тошкент шаҳри Жисмоний тарбия институтини тамомлаган.

1963 йил Ўзбек жамоасида "Кучли жуфтлик" шериги Қ.Болтабоев билан меҳнат фаолиятини бошлаган.

1967 йил Тошкентнинг "Саҳнада цирк" дирекциясида, шериги С.А.Каменский билан эквилибрист ва кучли жуфтлик бўлиб ишлаган.

1970 - 1974 йилларда Туркистон ҳарбий округининг "Юлдузча" коллективида шериги кучли жуфтлик ва эквилибрист Каменский билан ишлаган.

1974 йил Ботир Зокиров томонидан мюзик-холлга кучли акробат сифатида шериги В.Боленко билан таклиф қилинган.

1978 йил Союзгосцирк "Сувдаги цирк" га эквилибрист сифатида таклиф қилинган.

1982 - 2000 йилларда Тошкент шаҳридаги Республика эстрада-цирк студиясида эквелибр бўйича мураббий.

2000 - 2002 йиллар Тошкент шаҳар Республика эстрада-цирк коллежида эквелибр бўйича мураббий.

2002 йил Р/О "Ўзбекгосцирк" да эквилибр бўйича мураббий.

Ҳозирги кунга қадар дунёнинг цирк ареналарида кўпда кўп унинг ўқувчилари ишлаб келмоқда.

 

...................................................................................................................................................................................................
 
:: ФОТО ГАЛЕРЕЯ :: ВИДЕО ГАЛЕРЕЯ ::

...................................................................................................................................................................................................
 

Кадыр Гулям

(таҳаллуси ҳақиқий исми ва фамилияси Владислав Константинович Янушевский)

1866 йил 28 декабр Вильнос шаҳрида туғилган.

("Қодир Ғулом") акробат, атлет, туялар устидаги чавандоз-акробат жамовий номерлар ташкилотчиси ва раҳбари.

6 ёшдан цирк артисти бўлиб қатнашишни бошлаган.

1910 йил атлет ва курашчи бўлиб ижро этган.

1913 йили сакридиган акробатлар, кейинчалик туяни устида акробат-чавандозлар номерларини яратган.

Дунё ва совет цирклари бўйича ягона серқира образ артисти.

"Қодир Ғулом" нафақат томошабинларни севимли артисти бўлган, балки барча диёрда  таниқли "полвон" ва чаққон ва кучли инсон ҳам бўлган. У ҳалқаро ўзбек курашининг сирларини билан яхши таниш бўлган, циркдаги "унтерман" сифатида доимий такрорий машғулотлари унинг жисмонан бақуватлигидан далолат беради.

Якуний финал трюк у учун оддийдир,хамма қатнашчилар (8-9 киши) баланд акробатик пирамида Қодирни устига чиқарди, ва у юзида табассуми билан шу оғирлик билан пируэт қилиб манеж ортига олиб кетар эди.

Тажрибали артистлар орасида елка билан ишлайдиган унтерман-ловитор Кодирнинг зафари беқиёсдир, ҳақиқатдан ҳам ҳар қандай оғирликдаги партёрни ушлаб олиш қобилияти эга бўлган, фақатгина партнёр осмонда айланишни билса бўлди эди.

Қодир Ҳулом биринчи бўлиб ўзбек арбада ҳаракатланиб елка билан ишлайдиганларни  ишлари қийинлаштирган одам. Биринчи бўлиб миллийлик йўналишдаги номерни яратган, пантомима рухида катта бўлмаган кўринишда безатган.

Қодир Ҳулом гуруҳи ўзининг жанри бўйича ягона бўлган ва хозирги вақтганча хам шундай бўлиб келмоқда.

Россиянинг марказий қисимларида машҳур циркларида Қодирнинг ташрифи оламшумул тасурот кўрсатди, биринчи марта ташрифи бўлмаса ҳам. ёшлигидан Баранскийнинг велофигуристлар труппасида ишлашни бошлаган.ўша йилланинг энг машхур номерларидан бири бўлган. У  пантомималарда иштирок этишни эрта бошлаган ва бу таниқли болакайга шунчаки енгил бўлмаган.

Қодир Ғуломни совет циркидаги кўп йиллик меҳнати юқори баҳоланиб,  "РСФСРда ҳизмат кўрсатган артист" номи, орден ва медаллар билан тақдирланган.

Қодир Ғулом циркнинг барча қизиқарли йўлларни босиб ўтган. Ёш артистлар ва қадирдон дўстлари цирк устасини унинг қувноқ ва ювош характери учун яхши кўришади. Унинг номери ҳалигача таниқли.

1970 йил 6 январда вафот этган. Москвада дафн этилган.
 

...................................................................................................................................................................................................
 
:: ФОТО ГАЛЕРЕЯ :: ВИДЕО ГАЛЕРЕЯ ::

...................................................................................................................................................................................................
 

Полудяблик Федор Михайлович

1919 йил 18 сентябр Винница шаҳрида туғилган.

Фуқаролар уриши вақтида ота-онасидан айрилиб тарбиясиз бўлган.

1926 йил В.К. Янушевский раҳбарлигида Винниц шахрига "Қодир-Ғулом" атракциони гастрол ташрифи билан келади, шунда уларнинг тасоддифий учрашуви юз беради. Шундай қилибФёдор Полудябкин бирданигабир қиёфада ҳам ота-она, ҳам устоз ва иш берувчини бир қиёфада топади ва бу унинг қолган ҳаётида ўз таъсирини кўрсатди.

1926 йилдан номер қатнашчиси, кўп ўтмай циркда "Қодировнинг" деб номланган ноёб трюкни Янушевский билан биргаликда бажарган. Янушевскийни қовуштирилган қўлларида туриб 15 та сальто-мортале айлантирган.

1973 йил биринчи артистлар қаторида орден билан тақдирланган. А.Саромымикин билан биргаликда сакрайдиган-акробатлар номерини тайёрлаб Л.О.Устенова раҳбарлигида жамоа билан ярим йил давомида гастролларда бўлишган. Кейинчали П.Осташенто билан "Столдаги акробатлар" номерини қатнашчиси. Сўнг яна Янушевский билан. 2 жаҳон уруши пайтида артистлар етишмаганлиги сабабли кўпгина жанрларни ўзлаштирди, қизиқчи масхарабоз, осмон гимнасти ва турнист бўлиб ишлади.

1962 йил Янушевский нафақага чиққандан сўнг "Қодир-Ғулом" атракцион раҳбари, ўзбек жамоасини яратишда қатнашган.

Кўп йиллик ўзбек ҳалқининг номини танитгани учун, 1979 йил Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган аритист номига сазовор бўлган.

Доим бошқа шаҳарларда гастролларга ташриф буюрган.

Ҳаётининг оҳиригача циркда ишлаган.

1994 йил 27 январда вафот этган, Москва шахри Миусск қабристонида дафн этилган.

 

...................................................................................................................................................................................................
 
:: ФОТО ГАЛЕРЕЯ :: ВИДЕО ГАЛЕРЕЯ ::

...................................................................................................................................................................................................
 

Оркага   1 | 2 | 3 | 4 | 5

Copyright (c) 2015
Webmaster